Туркияда кучли сел

Олам

image

12 декабрга ўтар кечаси Анталиянинг Кумлужа ва Финике туманларида кечки соатларда кучайган ёмғир селга айланди. Айниқса Кумлужада ёмғир туфайли кўплаб уйлар сув остида қолган, транспорт воситалари ҳам зарар кўрган. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди. 

Кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида туман марказидан ўтган Гавур канали тошиб кетди. Кўча ва хиёбонлар кўлга айланган, тўхтаб турган машиналар ва автобусларни сел оқизиб кетган. Дарахтлар илдизи билан қўпорилган. Тумандаги айрим маҳаллаларда электр энергияси узилгани маълум бўлди.

Antalyada yoğun yağış iki ilçede sele neden oldu, evleri su bastı

Сув 1 метргача кўтарилиши оқибатида кўплаб бинолар, иш жойлари ва уйларнинг биринчи қавати сув остида қолган. Мобил телефонларда “Уйларингиздан чиқманг” дея огоҳлантиришлар берилди.

Сув тошқинлари сабабли бугун мактаблар ёпилди. Таъкидланишича, Анталияда сўнгги 50 йилда бундай сел кузатилмаган.

Гуруҳлар сел сувлари остида уйларда қолиб кетган фуқароларни эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.

Анталиянинг Кумлужа ва Финике туманларида катта зарар келтирган сув тошқини туфайли Анталия губернаторлиги томонидан махсус штаб тузилди.

Antalyada yoğun yağış iki ilçede sele neden oldu, evleri su bastı


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг