Туркияда “Исроил ёлғонлари” медиа платформаси очилади
Олам
−
30 Октябрь
2564Туркияда “Исроил ёлғонлари” платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун маълум қилди.
Туркиянинг систематик зулм тизимига илк дақиқаларданоқ қарши чиққанини таъкидлаган Алтун, “Исроил ёлғонлари” платформаси ҳақиқат ва адолатга хизмат қилишини айтди.
“Исроил Ғазодаги геноцидни бутун Яқин Шарққа ёйишга ҳаракат қилмоқда. Қолаверса, у кўплаб фейк маълумотлар ҳам тарқатмоқда”, деган у.
Алтун Исроилнинг минтақада инсоний ва ахлоқий чегара билмайдиган шафқатсизлиги, ҳозирги халқаро тарангликни янада кучайтириш хавфи борлигини таъкидлади. Қолаверса, Туркия Исроилни тўхтатиши учун қўлидан келган ишни қилгани ва қилаётганлигини ҳам эслатди.
“Туркия Исроилга қарши туриб ҳақиқат вакили бўлишда давом этади. Дунё Исроил ёлғонига алданмоқда. Биз дезинформация тарқатиш орқали манипуляция қилишларига жим қараб туролмаймиз. Биз бундай қилмаймиз”, деди Алтун.
Шунингдек, у ушбу платформани яратишга кўмаклашаётган ва ишонч билдирганларга ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.
Маълумот учун, Туркия Ғазодаги фожиалар сабаб Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Исроилга қарши геноцид бўйича жаҳон судига қўшилиш учун петиция топширган. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга кўра, Туркия сўнгги 10 ой ичида Ғазода 40 минг бегуноҳнинг ҳаётига зомин бўлган “варварлик”га имкон қадар тезроқ барҳам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқдалигини айтиб ўтган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь