Туркияда ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси қўлга олинди
Жамият
−
14 Январь 2021
18500Туркия Республикасининг Истанбул шаҳри аэропортида ИШИД террорчи ташкилоти аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси Бунёд Мухиддинов сохта паспорт орқали хорижга учмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бунёд Мухиддинов 6 январь куни Тожимуҳаммад Каримов исмли шахс номига олинган Қирғизистон паспорти билан Германияга учиб кетмоқчи бўлган. Туркия полициясининг Германияга нима мақсадда бораётгани ҳақида берган саволига у ўзини сайёҳлигини айтиб, жавоб беради. Аммо полиция ундан шубҳаланиб, паспортини текширган пайт, ҳужжатнинг сохта эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаросининг 4 йил аввал террорчи ташкилотга аъзолиги айби билан операция олиб борилаётганида репатриация марказидан қочиб кетгани аниқланган. Полиция уни депортация қилиниши учун Истанбулдаги миграция бошқармасига топширган.
LiveБарчаси