Туркияда инфляция прогнози 65 фоиз этиб белгиланди

Олам

image

Туркия Марказий банки 2023 йил охири учун инфляция прогнозини янгилаб, уни 65 фоиз этиб белгилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Ҳафиза Гайе Эркан мамлакат иқтисодиётидаги вазият бўйича ҳисобот тақдим этар экан, журналистларга маълум қилди. 

“Марказий банк жорий йил якуни бўйича ўртача инфляция прогнозини 65% гача ўзгартирди. 2024 йилда инфляция суръатларини 36%, 2025 йилда 14% бўлишини кутмоқдамиз. Бизнинг қайта кўриб чиқилган минимал ва максимал инфляция коридоримиз 2023 йил учун 62-68 фоиз, 2024 йил учун 30-42 фоизни ташкил этади”, дейди у. 

Эркан, Марказий банкнинг жорий йил июль ойидаги ҳисоботида йиллик инфляциянинг 58 фоиз даражасида прогноз қилинганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, прогнозни қайта кўриб чиқишга сўнгги ойлардаги инфляция даражаси кутилганидан ҳам ошиб кетгани таъсир кўрсатган, гарчи ўсиш суръати ҳар ойда пасаймоқда. 

“Бизнинг пул-кредит сиёсатимизни қатъийлаштиришнинг жами самараси аста-секин кўрина бошлади. Биз инфляция жараёни 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошланишини кутмоқдамиз. Биз ички талабнинг барқарорлашуви ҳақида аллақачон сигналларни оляпмиз”, дейди Эркан.  

Унинг таъкидлашича, геосиёсат туфайли энергия жаҳон нархларининг ўзгарувчанлиги ҳам иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда ва нефт-газ нархлари бўйича прогнозлар ҳамон ноаниқ. 

Марказий банк раҳбари, шунингдек, Туркияда пул массасини стерилизация қилиш чора-тадбирлари доирасида тартибга солувчи орган 700 миллиард турк лирасини (тахминан 25 миллиард доллар) муомаладан олиб ташлагани ва охирги қарорларга кўра, стерилизациянинг умумий миқдори 1 триллион лирадан (тахминан 36 миллиард доллар) ошганини маълум қилди. Берилган истеъмол кредитлари ҳажми эса ҳам камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия инфляция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made