Туркияда футболчилар ўйин вақтида ифторлик қилди (видео)

Спорт

Туркия 1-лигасининг 30-турида стадионда ажойиб ҳолат юз берди. Футболчилар майдонниг ўзида ифторлик қилишди.

1-лиганинг 30-турида “Гиресунспор клуби Aнқаранинг “Кечиўренгучу” жамосини қабул қилди. Учрашувнинг 11-дақиқасида жароҳат олган футболчи туфайли ўйин бир муддат тўхтатилган.

Гиресунда ифтор вақти бўлганлиги учун соат 19:11 да азон ўқилган. Жароҳатланган ўйинчига ёрдам кўрсатилаётганда рўзадор футболчилар майдон четида ифторлик қилишган. Ифторлик қилиб бўлгач, футболчилар ўйинни давом эттиришкан.

Маьлум қилинишича, ушбу ўйинда “Гиресунспор” жамоаси 2:1 ҳисобида “Кечиўренгучу” жамоси устидан ғалаба қозонган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг