Туркияда француз жосуслари қўлга олинди

Олам

image

Туркия Миллий разведка идораси ходимлари Франция жосусларини қўлга олди. Бу ҳақда "Karadeniz" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия разведка бошқармаси томонидан бир неча ой давомида кузатувда бўлган 3 нафар француз жосуси махсус операция пайтида қўлга олинган. Ушбу шахслар Туркияга қарши сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва хорижий разведка хизматларининг Туркия иммиграциясидан хабардор бўлишини таъминлаш вазифасини олгани маълум бўлган.

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирда Франция разведкаси билан яқин алоқада бўлган асли суриялик Аҳмад Катие ҳам қўлга тушган. У Туркиядан бошпана сўраш жараёнида француз разведкасининг ушбу мамлакатга қарши жосуслик қилиш таклифини қабул қилгани айтилмоқда. 

"Ушбу шахслар Туркияга қарши сохта маълумотлар тайёрлаш орқали давлатни халқаро майдонда қийин аҳволга солишни мақсад қилган. Бундан ташқари, Туркиянинг Франция разведкаси назорати остидаги нодавлат ташкилоти раҳбарлари орқали қочқинларга нисбатан қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақидаги даъволарни тарқатиб, қора ташвиқот олиб бораётгани аниқланди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг саккиз вилоятида ўтказилган хавфсизлик амалиёти чоғида Исроил разведка хизматларида ишлашда гумонланган 33 киши қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг