Туркияда Эрдўған ҳимоясида дам олган Зеленский одатий рейс билан Украинага қайтди
Олам
−
29 Апрель 2019
6583Бугун, 29 апрель куни Украинада президентлик сайловида ғолиб бўлган Владимир Зеленский Туркиядаги уч кунлик таътилини якунлаб, одатий рейс билан Украинага қайтиб кетди.
Қайд этилишича, таътили давомида Владимир Зеленский хавфсизлигини Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қўриқчилари таъминлаган. Бу ҳақда “Страна.ua” нашри хабар берди.
Владимир Зеленский таътилини Туркиянинг Бодрум шаҳрида ўтказди. Шунингдек, Зеленскийнинг Бодрумга келиши бутун шаҳарни “оёққа турғазгани” айтилди.
Бундан ташқари, курорт шаҳарда Зеленский билан бир вақтда турли мамлакатлардан келган 20 нафарга яқин юқори мартабали амалдорлар дам олаётган бўлса-да, уларнинг ҳеч бирига бундай юқори даражали эътибор қаратилмаган.
LiveБарчаси