Туркияда давлат тўнтариши уюштиришда гумонланган 134 киши ҳибсга олинди
Олам
−
30 Ноябрь 2021
6540Бугун, 30 ноябрь куни Туркияда 134 киши Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилотига (ФЕТО) алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, расмийлар уларни 2016 йил июль ойидаги муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришини уюштиришда айбламоқда.
Хабарга кўра, ҳибсга олишлар Истанбул ва Анқаранинг бешта туманида амалга оширилган.
Маълумот учун, 2016 йилнинг 15 июлида Туркия Қуролли Кучларининг бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган, лекин халқ ҳукуматни ҳимоя қилиб чиққач, уриниш барбод бўлган.
Исёнчиларга қарши амалиёт давомида 6 мингдан ортиқ киши қўлга олинган ва 100 нафарга яқин исёнчи ўлдирилган, бир неча киши вертолётда Грецияга қочиб кетган. Тўқнашувлар вақтида 300 га яқин киши ҳалок бўлган, 1500 киши жароҳатланган, 9 мингдан ортиқ киши исёнда иштирок этишда гумон қилиниб, қўлга олинган.
LiveБарчаси