Туркияда автобус ҳалокатга учради. 14 киши қурбон бўлди  

World

image

Бугун, 8 август куни Туркия ғарбидаги Балиқесир шаҳри яқинида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти ОАВга хабар берди.

“Бугун соат 4:40 да, Балиқесир – Эдремит рейсини бажараётган автобус Балиқесир ҳудудидаги ҳалқа йўлда бошқарувни йўқотди ва ағдарилди. 11 киши воқеа жойида, уч киши шифохонада вафот этди. 18 киши жароҳат олди, уларнинг беш нафари шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарда. 

Бу Туркияда охирги икки кун ичида содир бўлган автобус иштирокидаги иккинчи йирик ҳалокатдир. Кеча, 7 август куни мамлакатнинг ғарбида Маниса провинциясида автобуснинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди.


Tags

Rate Count

143

Rating

3

Rate this article

Share with your friends