Туркияда 5 ёшли боланинг қорнидан 38 та магнит топилди

Олам

image

Туркияда 5 ёшли қизнинг ичакларидан 38 та магнит доначалари топилди. Бу ҳақда TRT нашри хабар берди.

Бурса вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган баёнотга кўра, бола магнитли мунчоқни ўйнаётиб, билагузукни ютиб юборган. Вазиятни англаб етган боланинг ота-онаси шифокорга мурожаат қилган.

Шифокорнинг айтишича, агар бундай ҳоллар ўз вақтида аниқланмаса, ошқозон ва ичак тешилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, магнитлар, батареялар юқори чангни ютиш қобилиятига эга.

“Биз ушбу объектлар билан боғлиқ кўплаб ҳолатларга дуч келамиз. Беморимиз мунчоқ шаклидаги магнитларни ютиб юборган, улар кичик бўлса-да, биз неодимий деб атайдиган кучли тортишиш кучига эга материаллардан тайёрланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси шифокорлари 4 ёшли боланинг бурнидан бурама михни олиб ташлаганди. Ушбу жисм олти ой боланинг бурун бўшлиғида бўлган. Она фарзандини рентген текширувига олиб келганида, бегона жисм аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар