Туркия Ўзбекистоннинг экспорт улушида Россиядан ўтиб кетди  

Жамият 6511
image

Ўзбекистон экспорт улушида Туркия жорий йилнинг январь-май ойларида Россия кўрсаткичларидан юқори натижа қайд этди. Давлат статистика қўмитаси шу вақт оралиғида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатларни маълум қилди

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон экспортида Туркия 694,1 миллион АҚШ долларлик улуш билан иккинчи ўринни олган. Бу билан Туркия ўтган йилнинг шу даврида иккинчи ўринда қайд этилган Россиядан ўзиб кетди.  

Ўзбекистон экспортидаги TOP-10 давлатлар рўйхати қуйидаги кўринишда:

  • Хитой — 835,4 миллион АҚШ доллари;
  • Туркия — 694,1 миллион АҚШ доллари;
  • Россия — 658,6 миллион АҚШ доллари;
  • Қозоғистон — 442,0 миллион АҚШ доллари;
  • Афғонистон — 296,3 миллион АҚШ доллари;
  • Қирғизистон — 273,0 миллион АҚШ доллари;
  • Тожикистон — 153,8 миллион АҚШ доллари;
  • Канада — 84,8 миллион АҚШ доллари;
  • Эрон — 81,6 миллион АҚШ доллари;
  • Украина — 68,7 миллион АҚШ доллари.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 5,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида Хитой (663,6 млн), Россия (529,3 млн) ва Туркиянинг (350,8 млн) улуши юқори бўлган эди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×