Туркия Украинада йиғилиши режалаштирилган товушдан тез учувчи дронни тақдим этди

Олам

image

Бугун, 30 август куни Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Самсун шаҳрида очилган Текнофест аэрокосмик фестивалида Туркиянинг “Baykar Makina” компаниясининг товушдан тез учувчи учувчисиз самолёти тақдим этилди. Бу ҳақда TRT давлат телеканалида хабар берилди. 

“Bayraktar Kizilelma” деб номланган учувчисиз самолёт MIUS жанговар учувчисиз ҳаво тизими лойиҳаси доирасида яратилган товушдан тез ташувчига асосланган учувчисиз ҳаво воситаси ҳисобланади. У биринчи парвозини амалга оширган Украинанинг AI-322F двигатели, шунингдек, Туркиянинг TF-6000 самолёти билан жиҳозланиши мумкин. 

Компания раҳбари Ҳалук Байроқдор аввалроқ янги дронни “Baykar Makina” Украинада қураётган заводда ишлаб чиқариш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди. У ерда аллақачон машҳур бўлган “Bayraktar TB2” ва “Bayraktar Akinci” дронларини йиғиш ҳам режалаштирилган. 
 
“Baykar Makina” шу йилнинг март ойида ўзининг товушдан тез ҳужумга учувчи дрон прототипини йиғишни бошлади. Учувчисиз ҳаво воситасининг учиш оғирлиги тахминан 6 тоннани ташкил этади, шундан деярли 2 тоннаси фойдали юкдир. Дрон 12 км баландликда 5-6 соат ҳавода қолиши мумкин. Парвоз диапазони, ишлаб чиқарувчига кўра, SАТCОМ (бу Американинг RCA American Communications компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва бошқариладиган космик алоқа сунъий йўлдошлари серияси – таҳр.) маълумотлар тармоғи билан ишлаш қобилияти туфайли чекланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Bayraktar TB2 дронлари 2019 йил июнь ойида Ливияда, 2020 йил мартда Сурияда, 2020 йил июнь ойида Тоғли Қорабоғ урушида қўлланилганди. Февраль ойи охири, март ойи бошларида Россия ҳужуми остида қолган Украина ҳам ушбу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Bayraktar Kizilelma

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг