Туркия ўғирланган донларни сотиб олган – Украина элчиси

Олам

image

Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар Россия томонидан ўғирланган Украина донини сотиб олган давлатлар қаторида Туркияни ҳам тилга олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Элчига кўра, у Туркия ҳудудий сувлари орқали ўтаётган дон юкларига кимлар алоқадорлигини текширишда ёрдам сўраб, Туркия ҳукумати ва Интерполга мурожаат қилган. 

Маълумот учун, Россия, Туркия, Украина ва БМТ Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун хавфсиз йўлакнинг ишлашини таъминлайдиган йўл харитаси – Истанбул режасини тайёрлаган.

Истанбулдаги мувофиқлаштириш марказининг ишга туширилиши Украина портларидан жаҳон бозорларига 20 миллион тонна донни экспорт қилиш имконини бериши айтилган.

Яқин кунларда Истанбулда барча манфаатдор томонларнинг “Йўл харитаси” тафсилотларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиши кутилмоқда. Тўрт томонлама форматда йўналиш, суғурта, кема хавфсизлиги, портни миналардан тозалаш, шунингдек, Қўмондонлик маркази таркиби каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг