Туркия ташқи энергия манбаларига қарамликни йўқотмоқчи

World

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 21 декабрь куни Анқара хорижий энергия ресурсларига қарамликни бутунлай йўқ қилиш ниятида эканини айтди. 

"Ўрнатилган энергия қувватимизни 3 баробардан кўпроққа оширдик, маҳаллий ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг ўрнатилган қувватини 65% га етказдик, 81 вилоятга табиий газ етказиб бердик. Келгуси даврда биз ташқи энергия манбаларига қарамликни тўлиқ бартараф этгунимизча ишлаймиз”, дейди у Анқарада парламентдаги нутқи чоғида.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бу мақсадга Қора денгиздаги янги газ конини ўзлаштириш, шунингдек, Россия давлат корпорацияси “Росатом” томонидан қурилаётган илк Аккую атом электр станциясини ишга тушириш орқали эришилади.


Tags

Rate Count

63

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends