Туркия Суриядаги мажбуриятини бажармаяпти – Дамашқ
Олам
−
23 Ноябрь 2022
3267Туркия Остона форматининг кафил давлати сифатида ўз мажбуриятларини ҳурмат қилмайди. Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳаракатлари қабул қилиниши мумкин эмас. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айман Сусан Сурия бўйича Остона форматидаги 19-халқаро учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Остона форматининг муаммоси шундаки, турк томони ўз мажбуриятларини ҳурмат қилмаяпти. Бу Остонанинг барча иштирокчилари, жумладан, кафил давлатлар ҳам гапираётган муаммо. Улар Туркия томонига бу ҳаракатларнинг барчаси қабул қилиб бўлмайдиган ва нафақат Сурия, балки бутун минтақадаги вазиятнинг кескинлашувига олиб келишини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда”, дейди у Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳаво операциясини шарҳлар экан.
Сусаннинг сўзларига кўра, Дамашқ ўз ҳудудини халқаро қонунларга мувофиқ ҳимоя қилиш учун “қўлидан келганини қилади”.
Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар бугун, 23 ноябрь куни республика Қуролли кучлари Сурия ва Ироқдаги “Панжали қилич” амалиётида уч кун ичида 250 дан ортиқ террорчи зарарсизлантирганини маълум қилди.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Панжали қилич” операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар Кирдистон ишчилар партияси (КИП) ва унинг Суриядаги бўлинмаси Туркияда тақиқланган “Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.
Туркия матбуоти хабарига кўра, Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари 21 ноябрь куни Туркия чегара шаҳарлари Дамашқ томонидан ўққа тутилганидан сўнг Сурия ҳудудларига зарба беришни давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Сурияда кескинликни пасайтириш зарурлигини таъкидлаб, Туркиянинг "Панжали қилич" операцияси фонида Ироқда мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатларга қарши чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь