Туркия Сурия ва Ироқдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириши мумкин

Олам

image

Туркия Сурия шимолида у ерда жойлашган, республикада тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси (КИП) ва унинг маҳаллий қаноти – Халқ мудофаа кучларига (ХМК) қарши қаратилган ҳаво амалиётлари кўламини кенгайтириши мумкин. Шунингдек, Сурия ва Ироқда жойлашган ҳарбий базаларининг жавобгарлик ҳудудларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Hürriyet” газетаси хабар берди. 

Нашрнинг қайд этишича, Суриядаги ҳаво операциялари ҳужумчи дронлар ёрдамида амалга оширилади. Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари Шимолий Ироқда ҳам худди шундай тарзда ҳаракат қилади, керак бўлса жанговар самолётлардан фойдаланади. 

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг 4 октябрь куни маълум қилишича, 1 октябрь куни Анқарадаги Ички ишлар вазирлигида биносида содир этилган терактдан сўнг КИПнинг Сурия ва Ироқдаги барча инфратузилма ва объектлари қонуний нишонга айланган. Сурия шимолидаги ҳаво операциялари “одатий” ҳолга келади, деб ёзади турк газетаси. 

Нашрнинг ёзишича, Анқара қўшни ҳудудларда турли сценарийлар асосида амалиётлар ўтказиш режаларини тайёрлашни якунлаган. Устувор вазифалардан бири Сурия ва Ироқ билан чегараларни террорчилардан тўлиқ тозалашдир. Газетанинг қайд этишича, бу йўналишдаги асосий нишон Шимолий Ироқдаги КИП катта йўқотишларга учраган Зап ҳудуди бўлиб, Сурия шимолидаги Телл-Рифат ҳудудида операция тайёрланмоқда. 

Қайд этилишича, 1 октябрдан буён Туркия армияси КИПнинг Сурия ва Ироқдаги 58 та нишонини йўқ қилган ва 37 нафар жангарини йўқ қилган, бироқ 5 октябрь оқшомида Сурия шимолида амалга оширилган ҳаво ҳужумидан кейин бу рақам янада ошиши мумкин. 

Туркия ҳукумати КИП ва ХМКни террорчи ташкилотлар ва миллий хавфсизликка асосий таҳдид деб атайди. Туркия армияси вақти-вақти билан Сурия ва Ироқ шимолида курд жангариларига қарши амалиётлар олиб боради ва чегарада катта гуруҳни ушлаб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг