Туркия “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди
Олам
−
14 Июнь 2021
2664Туркия Россиядан коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди. Препаратни олиб келган самолёт пойтахти Анқарадаги Эсенбоға халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Қўжа Туркия ўз аҳолисидан уч баравар кўп бўлган 270 миллион дозада турли хил вакциналар олиб келиш бўйича шартномалар имзолаганини айтган эди.
Туркия 2021 йилнинг январь ойида аҳолисини коронавирусга қарши Хитойнинг Sinovac Biotech компаниясининг CoronaVac вакцинаси билан эмлашни бошлади. Март ойидан бери мамлакатда Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳам қўлланилмоқда.
Маълумот учун, мамлакатда 5,3 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган, 48 мингдан ортиқ одам вафот этган. Кун давомида касалликнинг 5012 та ҳолати ва 53 та ўлим қайд этилди.
Исломжон Омонжонов
LiveБарчаси