Туркия Siper зенит-ракета тизимини синовдан ўтказди (видео)

Олам

image

Туркия ўзининг узоқ масофага учувчи Siper зенит-ракета мажмуасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими синовлар давомида 100 километрдан ортиқ масофадаги нишонга зарба берган.

“Турк миллатига янги йил совғаси: узоқ масофага мўлжалланган Siper ҳаво мудофаа ракетаси синовдан муваффақиятли ўтиб, нишонга тегди”, дейди Исмоил Демир. 

Туркия 2023 йилда мамлакат Қуролли кучларини ўзининг ҳаво мудофааси билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Анқара 2026 йилга келиб миллий ҳаво мудофааси асосини ташкил этишни режага киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг