Туркия шарқида 5,3 балли зилзила содир бўлди
Олам
−
27 декабр 2020 7756 1 дақиқа
Туркиянинг шарқий Анадолидаги Элазиғ шаҳрида 5,3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
“Элазиғда соат 09:37 да 5,3 балли зилзила содир бўлди”, дейилади хабарда.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга кўра, зилзила 15,94 км чуқурликда содир бўлгани аниқланган. Ҳодиса оқибтида вайронагарчиликлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Анталия яқинида 5,2 балли зилзила рўй берганини қайд этганди. Шаҳар мери Мухиттин Бечек ҳеч қандай вайронагарчилик бўлмаганини хабар қилган.
Live
БарчасиҚобулда мактаб портлатилди
17 август