Туркия сайёҳлар учун янги қоидалар жорий қиляпти

Олам 2682
image

Туркия Ҳукумати мамлакатга келувчилар учун янги қоидалар ишлаб чиқяпти. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг маълум қилишича, йўловчилардан манфий ПЗР-тест натижасини кўрсатиш талаб қилинади.

“Биз чораларни кучайтирамиз. 28 декабрдан ҳаво йўли ва 30 декабрдан қуруқлик ҳамда денгиз йўли орқали келаётган барча йўловчилар 72 соатдан ошмаган вақт ичида топширилган манфий ПЗР-тест тақдим қилишлари талаб қилинади”, деган вазир Twitter`даги саҳифасида.

У Туркияда самолётда саёҳат қилувчилар ҳаво кемасига чиқишидан олдин тест натижасини кўрсатиши керак бўлади. Акс ҳолда мамлакатга киритилмайди. Мазкур чоралар 2021 йил 1 мартгача амал қилади.

Маълумот учун, Туркияда пандемия бошлангандан бери 2 118 255 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 19 371 нафари вафот этган ва 1 970 803 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×