Туркия Россиядан газ учун чегирма беришни сўради
Олам
−
25 Октябрь 2022
4264Туркия Молия вазири Нуреддин Небати Россиядан газ нархига чегирма беришни ва “Газпром”дан тўловларни кечиктириш имкониятини сўради. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Анқара Москвадан сотиб оладиган катта миқдордаги газ учун қатъиян чегирма талаб қилмоқда, шунингдек, “Газпром”дан тўловларни кечиктиришни сўради. Небати иккала жабҳада ҳам яхши хабар кутаётганини айтган.
Маълумки, 16 сентябрь куни Президент Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганидан сўнг Туркия томони Россия гази учун 25 фоиз тўловни рублда амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Бир неча кундан сўнг Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез Россия газининг 25 фоизини рублда тўлаш ҳақидаги келишув яқин келажакда кучга киришини таъкидлади.
Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Туркия Россиядан табиий газ тўловларининг бир қисмини 2024 йилгача кечиктиришни сўраган бўлиши мумкин. Анқарадаги манбалар эса газ музокараларининг кун тартибида бундай масала йўқлигини маълум қилган.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь