Туркия Россия газига қарамликдан қутулиш ҳаракатига тушди

Олам 8130
image
-

Туркия Қора денгиздаги Сакаря конидан табиий газ қазиб олиш лойиҳасини амалга оширишда муҳим босқичга киришмоқда. Бу ҳақда “Yeni Safak” газетаси хабар берган.

Қайд этилишича, эртага, 10 июнь куни 170 километрлик газ қувурини 2 километргача чуқурликда ётқизиш ишлари бошланади, ишларни беш ой ичида якунлаш режалаштирилган.

Қувурларни ётқизиш "Касторо-10" ва "Кастроне" махсус кемалари томонидан амалга оширилади. 

“Биринчи кема ўтган ҳафта Қора денгиздаги газ қувурини ётқизишни бошлаш режалаштирилган Филҳос портига етиб келди, иккинчиси Шарқий Ўрта ер денгизида қолмоқда ва июль ойида Туркияга етиб бориши кутилмоқда. Ишга жами 20 га яқин кема ва 4 мингдан ортиқ киши жалб қилинган”, деб ёзади газета.

Режаларга кўра, Туркия истеъмолчиларга Сакаря конидан газ етказиб беришни 2023 йил йилнинг биринчи чорагидан бошлайди. Дастлабки босқичда кондан кунига қарийб 10 миллион куб метр газ қазиб олиш режалаштирилган, йилига эса 3,4-4 миллиард куб метр. 2027-2028 йилларга бориб кунлик газ қазиб олиш ҳажми 40 миллион куб метрни ташкил қилиши керак, йиллик ҳажмлар 15 миллиардга етиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Туркия ҳукумати 2020 йилда Қора денгизда 540 миллиард кубометр захирага эга газ кони топилгани ҳақида эълон қилди. Сакарянинг энг йирик конининг захиралари 400 миллиард куб метрдан ошади. Шу сабабли Туркия конни ўзлаштириш учун тахминан 10 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 319
Рейтинг: 3
t
×