Туркия Республикаси ташкил топганининг 98 йиллиги Ўзбекистонда ҳам нишонланди

Жамият 3379
image

Жуда катта талофатлар келтирган I Жаҳон уруши VI асрдан кўпроқ вақт давомида ҳукм сурган буюк Усмонийлар империясининг қулашига олиб келди. Тугатилган Усмонли Турк султонлиги ўрнида эса кучли нотиқ, моҳир қўмондон, иродали сиёсатчи – Мустафо Камол Отатурк томонидан Туркия Республикасига асос солинди. Мазкур тарихий воқеа 1923 йилнинг 29 октябрида юз берганди.

Ўшандан буён мазкур сана бутун турк халқи учун катта шодиёна, катта байрам сифатида нишонланади. Кеча, 29 октябрь куни Туркия Республикасининг ташкил топганига 98 йил тўлди ва шу муносабат билан Тошкентдаги Туркия элчихонаси томонидан қабул маросими ташкил этилди.

Қабул маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ўлган Бекар, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатик корпус вакиллари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирок этди.  

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари жаранг сочди. Сўнг Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ўлган Бекар меҳмонларга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг табригини ўқиб эшиттирди.

Мурод Бердиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3.2
t
×