Туркия разведкаси хавфли террорчини йўқ қилди – ОАВ

Олам

image

Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) Сурияда 2008 йилда Истанбулнинг Гунгорен туманида содир этилган терактда иштирок этган, фавқулодда хавфли “Курдистон ишчи партияси” террористи Нусрет Тебишни зарарсизлантирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Анқарадаги хавфсизлик тузилмаларидаги манбаларга асосланиб, хабар берди.

Разведка идораларига кўра, Туркияда 18 нафар тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган терактдан сўнг Тебиш Ироқ шимолига қочиб, сўнгра Сурияга кўчиб ўтган.

MİT ходимлари террорчининг Туркия чегарасидан 60 км узоқликдаги Ҳасек шаҳридаги уйлардан бирида яширинганини аниқлаган. Хавфли жиноятчини зарарсизлантиришга қарор қилинган.

2008 йилнинг 27 июлида Истанбулнинг Гунгорен туманида содир бўлган икки портлаш натижасида 18 киши ҳалок бўлган, улардан беш нафари бола, яна 154 киши яраланган эди.

Террорчи Тебиш Туркия суди томонидан сиртдан 1258 йил ва 18 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

террорист

Баҳолаганлар

566

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар