Туркия разведкаси Эронга ишлаган жосусларни қўлга олди
Олам
−
13 Февраль 2022
6430Туркия Миллий разведка ташкилоти (MIT) ва Истанбул хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган махсус операция чоғида, Эрон разведка хизматларига Туркиядаги эронлик мухолифат вакилларини ўғирлашда ёрдам берган 14 нафар жосус қўлга олинди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлтги хабар бермоқда.
Суд ҳибсга олинган 12 нафар Туркия ва икки нафар Эрон фуқароларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни маъқуллаган. Жосуслар гуруҳининг яна уч нафар аъзосига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Туркия Хавфсизлик ташкилотлари берган маълумотларга кўра, “By Saglam” мудофаа ширкатининг эгаси ҳисобланган Иҳсон Сағлам ва унинг Эрон фуқароси бўлган шериги Мортеза Султан Санжарий Эрон ҳукуматига мухолифатчи бўлган Эрон Ислом Республикаси фуқароларини ноқонуний йўллар билан Туркиядан олиб чиқишга урингани аниқланган.
Сағлам ва Санжарий ўз фаолияти давомида Эрон разведкаси номидан иш олиб борган Саййидмаҳди Ҳусайний ва Али Гаҳраманихўжиободдан тегишли кўрсатмалар олиб тургани маълум бўлган.
Мухолифат вакилларини ўғирлаб, Туркиядан Эронга етказиб бергани учун Сағламий ва унинг шерикларига Эрон разведкаси томонидан 150 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули тўланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь