Туркия НАТОдан чиқиши мумкинлиги айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия расмий Анқарага қарши провокацион ҳаракатлар туфайли беш-олти ой ичида НАТОдан чиқиши мумкин. Бу фикрни бугун, 25 январь куни Туркиянинг “Ватан” партияси раиси ўринбосари Этҳем Санжак “Aydinlik” газетасига берган интервьюсида билдирган.

“Воқеалар бизни шундай ҳаракатларга мажбур қилмоқда. НАТО ўзининг провокациялари билан бизни бунга мажбур қилмоқда. Улар бизни қўшнимиз Грецияга қарши қўймоқда. Туркия 5-6 ой ичида НАТОдан чиқади. Улар бизни Яқин Шарқдаги уруш гирдобига ҳам тортмоқчи”, дейди Этҳем Санжак.

Санжакнинг айтишича, сўнгги сўровлар Туркия аҳолисининг камида 80 фоизи АҚШ душман ва у бузғунчи сиёсат юритаётган давлат деб ҳисоблашини кўрсатган. 

Шунингдек, Санжак Туркия ва Сурия раҳбарияти АҚШни Сурия ҳудудини тарк этишга мажбур қилиш учун музокара столига ўтиришига ишонч билдирган.

“Биз Сурия Президенти Башар Асад ва қўшни давлатлар раҳбарлари билан ўтириб, тинчлик шартномасини имзолаймиз. Террорчи ташкилотларни ва АҚШни Суриядан зудлик билан қувиб чиқаришимиз керак. Сурияликлар ва турклар қардош халқлар. Сурияликлар бизга энг яқин араб халқлари. Биз қочқинларнинг ўз мамлакатларига хавфсиз қайтишини таъминлашимиз керак. Асад уларнинг қайтишига қарши бўлади деб ўйламайман. Сурияни биргаликда тиклай оламиз”, дея қўшимча қилган “Ватан” партияси раиси ўринбосари.

Қайд этиш жоизки, “Ватан” партияси жорий йилнинг  19 январидан республика расмийларини Шимолий Атлантика альянсидан чиқишга чақириб, “НАТОдан чиқайлик” умуммиллий кампаниясини бошлаган. Ушбу кампания доирасида бир қатор шаҳарларга тегишли петицияларни имзолаш учун столлар ташкил қилиш, НАТОнинг Туркиядаги базаларига қарши митинг ва норозилик намойишларини ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Маълумот учун, “Ватан” партияси анъанавий равишда Америкага қарши позицияларга амал қилади. У бир неча бор Туркия ҳукуматини АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базаларини ёпишга, Американинг F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш талабини қайтариб олишга ва НАТОдан чиқишга чақирган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made