Туркия НАТОдаги иттифоқчиларидан кутилган ёрдамни олмади – Эрдўған

Олам 9551
image

Туркия НАТОдаги иттифоқчиларидан на мудофаада, на террорга қарши курашда кутилган ёрдамни олмади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Туркия на мудофаа эҳтиёжларини қондиришда, на 40 йиллик терроризмга қарши курашида иттифоқчиларидан кутган ёрдамни олмади. Мамлакатимиз бир неча бор очиқ ва яширин санкциялар, таҳдидлар, босим ва шантажларга дучор бўлди”, деган Эрдўған Голжук кемасозлик заводида сўзлаган нутқида.

Туркия терроризмга қарши курашда дипломатик баёнотлар эмас, НАТОнинг аниқ қадамларини кўрмоқчи, дейди Президент Эрдўған.

“НАТО учун тўловни тўлаётган давлат сифатида биз очиқ дипломатик баёнотлар эмас, аниқ қадамлар кўришни истаймиз”, деди у.

Туркия Швециянинг НАТОга аъзолиги масаласи муҳокама қилинаётганда Стокгольмнинг Анқарага қарши санкцияларини “четга суриб қўя олмайди”, дейди Туркия Президенти.

“НАТО ва биз аъзо бўлган халқаро ташкилотларда ҳаётий рол ўйнаётган бўлсак-да, баъзи иттифоқдошларимиз ҳали ҳам санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапирмоқда. Швециянинг бизга қарши санкцияларини бир четга суриб қўя олмаймиз”, деди Эрдўған.

Аввалроқ “Financial Times” газетаси Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш жараёни бошланишига тўсқинлик қилгани ҳақида ёзган эди. Эрдўғўннинг таъкидлашича, Анқара Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолигига “ҳа” дея олмайди, чунки Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси вакиллари билан алоқалари ҳақидаги уларнинг кафолатларига ишонолмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 2.9
t
×