Туркия коронавирус ташхиси учун янги тезкор тестни ишлаб чиқди

Олам

image

Туркияда коронавирусни тез ташхислаш учун янги тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди.

"Бизнинг мутахассисларимиз коронавирус ташхиси учун тезкор тест ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. Анъанавий синовларга қараганда натижани олиш тезлиги тўрт бараварга тезлаштирилди", деди "Xaberturk" телеканали. Кожaнинг сўзларига кўра, янги тезкор тест аллақачон мамлакат клиникаларида қўлланила бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 27 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания ва Бельгияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус қурбонлари сони 1018 нафарга, дунё бўйича бу вирус билан касалланганлар 43 101 нафарга етди. Беморларнинг 7345 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти. Шунингдек бу касалликни 4043 нафар одам енгиб ўтди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг