Туркия Қрим татарларига узоқ муддатли яшаш учун рухсатнома беришни бошлади

Олам 4200
image

Август ойи бошидан Туркия Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати Қрим-татарларга “турк миллатига мансуб ватандош” мақомини тан олиб, уларга узоқ муддатга яшаш учун рухсатнома беришни бошлади. 

Илгари Аҳиска турклари, уйғурлар, Болгария ва Грециядан келган этник турклар бу мақом остида эди. 

“Анадолу” агентлигининг Туркия миграция хизматига таяниб хабар беришича, Қрим татарлари учун яшаш учун рухсатнома ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу номидан 2022 йил июнида берилган. 

Амалдаги қонунчиликка кўра, Туркияда фақат саккиз йил давомида узлуксиз бўлган хорижликлар Туркияда узоқ муддатли яшаш учун рухсатнома олишлари мумкин. Бундан буён Қрим татарларидан бу шартни бажариш талаб қилинмайди. 

Ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни хоҳловчилар электрон тартибда рўйхатдан ўтиб, зарур ҳужжатлар билан ҳудудий миграция бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 

Расмий маълумотларга кўра, Туркияда яшаётган хорижликларнинг атиги 5 фоизи узоқ муддатга яшаш учун рухсатномага эга. 

Айни пайтда Туркияда яшовчи туркий миллатга мансуб хорижликларнинг 75 фоизи узоқ муддатли яшаш учун рухсатномасини олган. 

Қайд этилишича, Туркия Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги урушнинг салбий таъсирини бошидан кечирган туркий миллатга мансуб 4296 нафар ватандошига шу кунгача ёрдам қўлини чўзган. Украинадан келган туркий миллатга мансуб 2804 киши, жумладан, 409 нафар Қрим-татар ва 2395 нафар Аҳиска турки Туркиянинг беш вилоятидаги махсус марказларга жойлаштирилган. 

2002 йилдан буён 101 995 Аҳиска турки ва 6 787 уйғур “туркий илдизли ватандош” мақомига эга бўлган шахслар тоифаси учун “истисно тартиб” қоидасига кўра Туркия фуқаролигини олган.

Эслатиб ўтамиз, Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ғарбидаги Новофедоровка яқинидаги Саки аэродромида содир бўлган портлашлар натижасида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши, жумладан, икки бола яраланди.

Маълумот учун, 2013-2014 йилларда Россияга қўшни Украинада сиёсий вазиятнинг издан чиқиши ким учундир қўл келди. Натижада Россия Украинанинг Қрим яриморолини ўзига қўшиб олди. Ғарб давлатлари, жумладан Туркия ҳам расмий Москва яриморолни аннексия қилган деб баҳолайди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
t
×