Туркия Исроил билан ҳарбий ҳамкорлик қилмоқчи

Олам

image

Туркия Исроил билан дипломатик муносабатлар тиклангач, у билан ҳарбий соҳада, ҳарбий саноат ва хавфсизлик соҳасида фаол ҳамкорлик қилиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Анқарада исроиллик мавқедоши Бени Ганц билан музокаралар якунида айтиб ўтди. 

“Биз ҳамкорликдаги тажрибамиздан, жумладан, ҳарбий соҳада, ҳарбий саноат ва хавфсизлик соҳасида муносабатларимизнинг янги даврининг бошида қандай фойдаланиш бўйича фикр алмашдик. Бу ташриф келгусида ривожланиш учун жуда муҳимдир. Мавжуд келишмовчиликларга қарамай, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш, айниқса, Фаластиндаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга ҳам ҳисса қўшади”, дейди Акар. 

Исроил вазирининг бугун Анқарага ташрифи доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиши режалаштирилган. 

Жорий йилнинг август ойида Эрдўған ва Исроил Бош вазири Яир Лапид телефон орқали мулоқот қилган, шундан сўнг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклаш ва давлатлар 4 йиллик танаффусдан сўнг пойтахтларга элчиларини қайтариш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг