Туркия Греция масаласида НАТОни огоҳлантирди

Олам

image

Расмий Анқара Греция томони Эгей ва Ўртаер денгизларида С-300 ҳаво мудофаа тизимларидан фойдаланган ҳолда провокациялар уюштираётгани ҳақида НАТОни хабардор қилди. Бу ҳақда бугун, 31 август куни Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг эслатишича, Греция ҳаво мудофаа тизимлари 23 август куни Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолётларини таъқиб қилиш учун ишга туширилган. Худди шундай ҳодиса, хусусан, Родос оролининг ғарбий қисмида содир бўлган.

Анқаранинг қайд этишича, расмий Афина улар провокацияни тан олишдан бош тортиб, содир бўлган воқеадан узоқлашишга ҳаракат қиляпти.

Туркия Мудофаа вазирлиги Грециянинг хатти-ҳаракатлари “иттифоқчилик руҳига” зид эканлигини, шу сабабли самолёт радарлари маълумотлари НАТО вакилларига узатилишини таъкидлаган. Воқеалардан Иттифоқ котибияти ҳам, ҳарбий-сиёсий блокга аъзо давлатлар ҳам хабардор қилинади.

Қайд этилишича, йил бошидан буён Греция ҳаво кучлари самолётлари Туркия ҳаво чегараларини 256 марта бузган. Шу билан бирга, 158 ҳолатда турк авиациясига қарши провокациялар содир этилган.

Шу билан бирга, Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати кемалари Туркиянинг сув чегараларини 33 марта бузган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг