Туркия элчихонаси тажовузкор мактаб директори устидан суруштирув бошлади

Олам 5013
image

Аввалроқ, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги турк мактаби директори 9 яшар ўқувчига жинсий тажовуз қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бишкекдаги мактабда юз берган ҳолат бўйича Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси расмий баёнот берди. Бу ҳақда “Вечерный Бишкек” нашри хабар берди

Элчихона ОАВда тарқалган хабарлар ортидан дарҳол суруштирув ишларини бошлаган. Директор ва унинг ўринбосарлари лавозимидан бўшатилган. Уларнинг ўрнига вақтинчалик администрация тайинланган.

Қайд этилишича, Туркиядан келадиган инспекторлар керакли инспекцион текширув ўтказади.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан Қирғизистоннинг масъул идоралари билан яқиндан алоқалар ўрнатилган. Барча зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×