Туркия чемпионати ўйинида майдон юмшоқ ўйинчоқларга тўлди
Спорт
−
27 Февраль 2023
5668Туркия Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган “Бешиктош” – “Анталяспор” (0:0) ўйинида ҳар икки жамоа мухлислари майдонга юмшоқ ўйинчоқлар улоқтирди. Барча ўйинчоқлар зилзиладан жабр кўрган болаларга юборилади.
“Vodafone Park” стадионида ўйинчоқларнинг ҳар бири 20 лира (12 минг сўм)дан сотилган. Барча тушум зилзила жабрланувчиларига берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) иккита зилзила содир бўлди. Шунингдек, 24 февраль куни маҳаллий вақт билан 23:25 да Малатя вилоятида 4,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
LiveБарчаси