Туркия биринчи хоними ўзбек атласида кўриниш берди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған 6 апрель, якшанба куни Иордания қироличаси Рания Ал-Абдуллоҳ билан учрашув ўтказди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Туркия биринчи хоними қиролича Рания билан учрашувда ўзбек шойи матосида намоён бўлган. Ушбу суратлар Эмина Эрдўғаннинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали тарқатилди. 

Унда қайд этилишича, Туркия биринчи хоними қиролича Рания билан Иордания пойтахти Умман шаҳрида ҳунармандлар ясаган буюмлар кўргазмасини кўздан кечирган. 

Маълумот ўрнида, Эмина Эрдўғаннинг ҳунармандчилик буюмлари, санъат асарларига меҳри бўлакча. У Ўзбекистонга ташрифи давомида ҳам мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва унинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева билан ҳунармандчилик буюмлари, миллий матолар намуналари ва дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар намойиши билан танишган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг