Туркия биринчи баллистик ракетасини синовдан ўтказди 

Олам

image

Бугун, 23 май куни Туркияда биринчи миллий баллистик ракета Tayfun'нинг янги синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир Twitter'да маълум қилди.

“Биз Tayfun ракетасини муваффақиятли учирдик”, деб ёзган Демир.

TRT телеканали хабарига кўра, ракета соат 06:44 (Тошкет вақти билан 08:44)да Қора денгиз соҳилидаги Ризе-Артвин аэропорти ҳудудидан учирилган. Учириш вақтида аэропорт ичида ва атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса бўлган ракетанинг учиш масофасини 561 километрдан 1000 километргача ошириш режалаштирилганини маълум қилган.

Маълумот учун, Roketsan томонидан ишлаб чиқилган Tayfun ракетасининг илк синовлари Туркия томонидан 2022 йил октябрь ойида Қора денгиз устида ўтказилган. У яқин келажакда турк армиясига хизматга кириши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия баллистик ракета Tayfun

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг