Туркия БААга Эрдўғаннинг душмани Пекерни қайтариш талабини қўйди
Олам
−
23 Февраль 2022
9214Туркия Бирлашган Араб Амирликларидан қочоқ мафия етакчиси Седат Пекерни ҳибсга олиш ва Туркияга қайтаришни расман талаб қилди.
“Анадолу” давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, халқаро жиноятчиликка қарши кураш ташкилоти Интерпол 1 февраль куни Пекерни ҳибсга олишга ордер берганидан сўнг, прокурорлар экстрадиция сўровини тайёрлаган. Адлия вазирлиги ушбу сўровни БААга юборган.
Туркиянинг бу талабни қўйиши БАА билан муносабатлари илиқлашган бир пайтга тўғри келмоқда. Икки давлат ўртасидаги алоқалар минтақавий сиёсатдаги келишмовчиликлар туфайли бузилган эди, бироқ Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўтган ҳафта Абу-Даби ва Дубайга ташрифи алоқаларда янги даврни бошлаб берди.
БААга юборилган мактубда Адлия вазирлиги, Пекернинг экстрадиция қилишдан олдин уни вақтинча ҳибсга олишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 2 – 23 май кунлари туркиялик мафия раҳбари Седат Пекер YouTube’га мамлакатни ларзага келтирган еттита видеомурожаатни жойлаштирган.
Видеода Пекер Президент Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг юқори мартабали амалдорлари ноқонуний ҳаракатлар билан яширин келишувларда иштирок этгани, мафия билан алоқага қилгани ҳақидаги маълумотларни очиқлайди ва уларнинг исмини айтади.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу унга мамлакатни тарк этишига рухсат берган ва собиқ бош вазир Бинали Йилдиримнинг ўғли Венесуэлага ҳукумат томонидан тасдиқланган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ташкил этиш учун йўл олганини айтган. Пекер ўзининг сўнгги видеосида 1990-йилларда собиқ ички ишлар вазири Меҳмет Агар кипрлик турк журналисти Кутла Адалани ўлдириш учун укаси Атиллани ёллаганини даъво қилган.
LiveБарчаси