Туркия АҚШдан кўпроқ газ сотиб олмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Анқара АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Нью-Йоркдаги Туркия-Америка ишбилармонлар кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Американинг суюлтирилган газини мамлакатга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.

“Келгуси даврда АҚШдан имтиёзли шартларда сотиб оладиган газ миқдорини оширмоқчимиз. Бизда мавжуд замонавий, ривожланган инфратузилма туфайли биз ушбу суюлтирилган газни минтақа мамлакатларига етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, дейди у йиғилишдаги чиқишида.

Президентнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Туркиянинг иккинчи йирик газ етказиб берувчиси ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳозирда Туркияга асосий газ Россия, Озарбайжон ва Эрондан етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан газ нархи ҳақида гаплашгани ва ёқилғи сотиб олаётганда чегирмага умид қилаётганини айтганди. Шунингдек, у Туркия Россия газини етказиб беришда муаммога дуч келмаётганини, чунки Анқара Москвага қарши санкциялар киритмаганини айтган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг