Туркия Ҳукумати дўппосланган моделдан узр сўради
Маданият-санъат
−
06 Август 2020
22141Аввалроқ, украиналик таниқли модель Дарья Кирилюк ва унинг дўстлари Туркиянинг Чашма шаҳридаги пляжлардан бирининг қўриқчилари томонидан дўппослангани, унинг юзи моматалоқ бўлиб кетгани, модель интернет орқали шикоят қилгани ва ушбу ҳодиса икки мамлакат Ҳукумати эътиборига тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 31 июль куни рўй берган ушбу воқеага Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида муносабат билдирди:
"Мен жума куни кечқурун Чашма шаҳрида, туристик худудида асло содир бўлиши керак бўлмаган воқеани, айниқса, бир аёлга нисбатан қилинган бундай ҳунук ҳужумни қоралайман. Бу қабул қилиб бўлмайдиган тентаклик ҳеч кимга фойда келтирмаслигини биргаликда кўриб чиқамиз”.
Туркия Ҳукуматининг қўллаб-қувватлашидан илҳомланган Дарья Кирилюк яна ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чиқиш қилиб, унинг дардига шерик бўлганларга ва вазир Меҳмет Нури Эрсойга миннатдорлик билдирди.
“Чашма шаҳридаги пляжда содир бўлган бахтсиз воқеа сабабли менинг дардимга шерик бўлган барча азиз турк фуқароларига, мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдираман. Ҳар сафар мароқли ҳордиғимга сабаб бўлган Туркияда содир бўлган бу воқеанинг кузатувчиси бўлган Туркия Ҳукуматига, жаноб вазир Меҳмет Нури Эрсой ва Ҳукумат вакили Омер Челикка ушбу масалага алоҳида эътибор қаратганлари учун раҳмат айтаман. Ишонаманки, мазкур воқеа Туркиядаги адолатли тизим сабаб тезлик билан фош этилади ва айбдорлар жазосини олади.
Таътилни Туркияда ўтказиш жуда мароқли, мен ҳаммани ушбу мамлакатда дам олишга чақираман”, деб ёзади ўласи қилиб дўппосланган модель.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда содир бўлган воқеада моделдан ташқари унинг яна уч дугонаси ва уларнинг йигит дўстлари ҳам дўппосланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь