Туркия ҳарбийларининг Ироқ ва Сурияда қолиш муддати узайтирилди

Олам

image

Туркия парламенти кеча, 26 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ироқ ва Сурияда турк Қуролли Кучларидан фойдаланиш учун рухсатномани икки йилга узайтирди.  

Парламент қарорига кўра, Туркия Қуролли Кучларининг Ироқ ва Сурияда қўлланилиши бўйича мандат 2023 йилнинг октябригача узайтирилган. Бу қарорни Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари қўллаб-қувватлаган. Бироқ Миллатчи партияси, Жумҳурият Халқ партияси ва Халқ демократияси партияси бунга қарши бўлган. 

Маълумот ўрнида, Туркия парламенти 2014 йил октябрь ойида илк бор Сурия ва Ироқда миллий Қуролли Кучлардан фойдаланишга рухсат берган. Мандат бир йил муддатга амал қилган, шундан сўнг парламентнинг 2015-2020 йиллардаги қарорлари билан яна бир йилга узайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Ироқ

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг