Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилоти тузилди
Жамият
−
30 Июль 2023
4338Озарбайжоннинг маданий пойтахти Шуша шаҳрида тарихий воқеа юз берди – тўрт туркий давлат – Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон Миллий касаба уюшма марказлари ўртасида янги ягона бирлашган тузилма – Туркий давлатлар касаба уюшмаси ташкилотини тузиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Битимни Озарбайжон касаба уюшмалари конфедерацияси раиси Саттор Мохбалиев, Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин, “Türk-İş” Туркия касаба уюшмалари конфедерацияси президенти Ергюн Аталай, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев имзолади. Қирғизистон эса ташкилотда кузатувчи сифатида қатнашади.
Янги тузилманинг асосий мақсади – меҳнаткашларнинг ижтимоий, меҳнат, касбий ва иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни бирлаштиришдан иборат.
Саттор Мохбалиевнинг фикрича, касаба уюшмасининг ташкил этилиши турк давлатларининг бирлашиши учун мустаҳкам замин яратади.
Туркий халқларнинг мақсад ва манфаатлари бир эканини Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин алоҳида таъкидлади.
“Биз, қардош туркий халқлар вакилларини муштарак тарихий илдиз, муштарак маданият ва анъана, муштарак мақсад ва муштарак манфаатлар бирлаштириб туради. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, туркий давлатлар нафақат умумий манфаатлар, балки кўп асрлик тарихга ҳам эга. Сўнгги ўттиз йилда туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлиги бу механизмни ҳукуматлараро ташкилотдан (Туркий Кенгаш) минтақавий халқаро ташкилот (ТМБ)гача муваффақиятли ривожлантирди ва такомиллаштирди”, – деди у.
Сатибалди Даулеталин келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири сифатида илғор касаба уюшмалари амалиётини тарғиб этиш, тажриба алмашиш Туркий давлатларнинг меҳнат бозоридаги вазиятини ўзгартиришини таъкидлади.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь