Туркистон ҳокими Ортиқхўжаев билан кўришиш учун Тошкентга келди. Унинг муддаоси – Artel

Жамият 11702
image

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳокими Умирзак Шукеев бошчилигидаги делегация Тошкентга келиб, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди. Ҳокимлар ўртасида кечган мулоқотда Шукеев Ортиқхжаевга Artel заводи бўйича таклиф билан чиқди. 

Учрашувда, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масаласига тўхталиб, саноат, туризм, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда кўплаб икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини айтган. \

Хусусан, Туркистон вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида темир йўл линияси қуриб ишга туширилса, сайёҳлар учун Туркистон-Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналишида тур таклиф қилиш имконияти яратилиши, умуман, икки томонда ҳам туризмни ривожлантириш салоҳияти катта эканлигини қайд этган. 

Туркистон вилояти ҳокими Умирзак Шукеев эса Тошкент йилдан-йилга кўркамлашиб, тараққий этиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаган. Шаҳардаги қурилишлар, янги иншоотлар, боғлар, хиёбонлар ва ишлаб чиқариш қуввати тобора ўсиб бораётганини Тошкентнинг катта ютуғи дея эътироф этган. 

У Туркистон вилоятида Ўзбекистон пойтахтида бўлганидек, турар жойлар учун алоҳида дизайн ва замонавий шароитларга эга мавзеларни қуриш, хиёбонларни ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда саноат лойиҳаларини амалга оширишга эҳтиёж борлигини маълум қилган. Хусусан, Туркистонда газ плиталари ишлаб чиқариш бўйича завод очиш таклифини билдириб, бунинг учун Artel компанияси билан хамкорлик қилиш мақсадини баён этган, заводни қуриб, ишга тушириш учун барча шароит борлигини билдирди.

Шунингдек, Тошкентдаги яшиллик, боғлар ва хиёбонлар андозасига асосланган ҳолда ўз ҳудудидаги гўзал боғ барпо қилиш учун мутахассисларни кутиб олиш ва тажрибасини ўрганишга тайёр эканлигини айтиб ўтган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 482
Рейтинг: 3
t
×