Турк профессори Тошкент архитектура институтига ректор этиб тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 августдаги қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Эржан Кахя бундан олдин Истанбул техника университети профессори сифатида фаолият юритган. Эржан Кахя 1980−1984 йилларда Истанбул техника университетининг бакалавриатурани, 1988 йилда Нью-Йоркдаги Политехника университетида магистратурани тамомлаган.

2020-2021 йилларда Истанбул техника университетининг Шимолий Кипр Турк Республикасидаги филиали ректори бўлган.

Маълумот учун, Тошкент архитектура-қурилиш институтига 2016 йилдан буён Равшан Ҳакимов ректорлик қилиб келаётганди.


Tags

Rate Count

111

Rating

3

Rate this article

Share with your friends