Турк лираси доллар қаршисида энг тарихий қулашни қайд этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Forex Capital Markets маълумотларига кўра, бугунги валюта савдоларида турк лираси АҚШ долларига нисбатан тарихий энг паст кўрсаткичини янгилади. 

Савдо майдончасининг бугун, 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:42 даги маълумотларига кўра, лира бир АҚШ доллари учун 18,36 га тушди. Эрталабки савдолар чоғида лира бир доллар учун 18,38 дан сотилди, бу эса тарихдаги энг паст кўрсаткичдир. 

Туркия Статистика ташкилоти маълумотларига кўра, Туркияда август ойида йиллик инфляция 80 фоиздан ошди. Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Туркия ҳукумати турк лирасини мустаҳкамлашга қаратилган янги иқтисодий сиёсат деб аталадиган сиёсатни олиб бормоқда. Август ойида Туркия Марказий банки бу йил биринчи марта фоиз ставкасини 14 фоиздан 13 фоизга туширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг