Турк кемаси Италияда ҳужумга учради (видео)
Олам
−
10 Июнь 2023
8966Италиянинг Неапол шаҳри яқинидаги Исчиа оролида бир гуруҳ муҳожирлар Туркиянинг Galata Seaways кемасига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “New Day” нашри хабар берди.
Айтилишича, бортида 22 нафар экипаж аъзоси бўлган турк кемаси Франция томон сузаётган бўлган. Неапол яқинида 15 га яқин муҳожир кемага яширинган. Экипаж аъзолари “йўловчилар”ни пайқагач, уларни қўлга олишга ҳаракат қилган. Бироқ улар пичоқ билан қуроллангани учун экипаж капитан кабинасига кириб, ўзини устидан қулфлаб, жон сақлаган.
Шундан сўнг, Италия махсус кучларининг Сан-Марко бригадаси кемани озод қилиш ва назорат ўрнатиш учун вертолётда қутқарув операциясини амалга оширган. Италия Мудофаа вазири Гидо Гроссетонинг айтишича, ҳозирда жабрланганлар йўқ ва бортдаги вазият Италия ҳарбийлари назорати остида.