Турк бизнесининг Ўзбекистонга кириши тезлашди
Жамият
−
04 Февраль 2022
6227Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда янги хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича биринчи ўринда Туркия, иккинчи ўринда эса Россия етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, 1 январь ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,7 мингтани ташкил этган. Айни вақтда улардан 13,3 мингтаси фаолият юритмоқда.
“Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 508 тага ошди”, дейилади хабарда.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони давлатлар кесимида қаралганда:
• Россия – 2 309 та;
• Хитой – 1 927 та;
• Туркия – 1 882 та;
• Қозоғистон – 1 067 та;
• Корея – 896 та.
Хорижий капитал иштирокида 2021 йил январь декабрь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
• Туркия – 407 та
• Россия – 356 та
• Хитой – 266 та
• Қозоғистон – 209 та
• Корея – 97 та
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь