Туркияда қайта сайлов бўлади
Таҳлил
−
15 Май 2023
7185Кеча, 14 май куни бутун дунё эътибори Туркияга қараган эди. Тонги соат 9:00 да Туркиянинг 81 вилоятида президентлик ва парламент сайловлари учун сайлов участкалари очилди. Улар маҳаллий вақт билан 17:00 гача ишлади. Республика ва хорижда жами 191 884 та сайлов қутилари ўрнатилди ва 64 миллион Туркия фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга экани айтилди.
Туркиядаги президентлик сайловларида уч номзод Мамлакатнинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси, “Миллатчилик ҳаракати” партияси, “Буюк бирлик” партияси ва “Қайта фаровонлик” партиясидан ташкил топган Халқ иттифоқидан президентликка номзод бўлди.
“Жумҳурият халқ”, “Саодат”, “Даъво”, “Демократ”, “Келажак” ва “Яхшилик” партияларидан иборат Миллат Иттифоқидан президентликка номзод Камол Қиличдорўғли.
Иттифоқ “Ғалаба”, “Адолат”, “Тўғри”, “Туркия иттифоқи” ва “Менинг юртим” партиясидан иборат “Аждодлар” Альянсидан Синан Оған Туркия Президентлиги учун курашмоқда.
Гарчи номзодлар 3 нафар бўлсада, олий давлат лавозими учун асосий кураш Эрдўған ва Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилаётган эди ва шундай бўлди.
Туркияда президентлик сайловлари билан бир қаторда парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтди. Уларда 36 та партия иштирок этиб, уларнинг баъзилари парламентда кўпроқ ўрин олиш имкониятини ошириш учун иттифоқ тузган эди. Эрдўғаннинг 20 йиллик раҳбарияти ва ўз кучини ҳис қилган мухолифат ўртасида кескин кураш кечди.
Сайлов участкаларига бориб овоз берган номзодлар Ражаб Тойиб Эрдўған, Камол Қиличдорўғли ва Синан Ўған журналистлар тақибидан четта қолмади.
Эрдўған Истанбулнинг Ускудар туманидаги мактабда очилган сайлов участкасида овоз берган.
“Овозларни санаб чиқиш тугаллангандан кейин яхши келажакка умид қиламан. Турк демократиясининг кучини кўрсатиш учун барча сайловчиларимизни соат 17:00 га қадар шубҳасиз овоз беришда иштирок этишга чақираман”, деган Туркия раҳбари.
Қиличдорўғли эса Туркия пойтахтининг Чукурамбар туманидаги Аржантин бошланғич мактабидаги сайлов участкасида овоз берган. Атрофдагилар уни қарсаклар билан кутиб олишган. Қиличдорўғли овоз бергач, журналистларга Туркия демократияни соғингани ва тез орада мамлакатга демократия қайтишини айтган.
“Биз ҳаммамиз демократияни, у биз билан бирга бўлишини соғиндик. Кўрасиз, тез орада бу мамлакатга баҳор келади”, деган Қиличдорўғли
Туркия раҳбарлиги учун учинчи номзод Синан Ўған эса Анқарадаги Кўчатепе Мимар Камол Анадолу ўрта мактабидаги сайлов участкасида ўз овозини берган.
Амалдаги давлат раҳбари овоз бериш жараёнидан сўнг атрофига тўпланган болаларга пул берди. Эрдўған ва унинг асосий рақиби Қиличдорўғли тарафдорлари турли кўринишда ўз номзодини қўлаб қувватлади.
Фуқаролар тўққиз соат давомида келгуси беш йил мобайнида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади. Парламент сайловларида жумҳурият иттифоқи 49%, мухолифат коалицияси 34% овоз тўплаган.
“Ҳурматли вакиллар ва сайёҳлар... Овоз бериш жараёни Худога шукур, демократиямизга муносиб тарзда якунланди. Энди, ҳар доимгидек, сайлов қутиларини маҳкам ушлаш вақти келди. Натижалар якунлангунга қадар биз миллатимиз иродасини ҳимоя қилишда давом этамиз!" деди Туркия Президентлиги учун даъвогарлардан бири Эрдўған.
Сайлов тугаб конвертлар очилди. Илк натижалар эълон қилинганда Эрдўған олдинда борди. Барча овозларнинг 38 фоизи ҳисобланганда. Эрдўған 54,5%, Қиличдорўғли 40,0%, Синан Ўған эса 6,0% овоз олган эди.
Кейинроқ, Қиличдорўғлини ёқлаб овоз берганлар сони бироз ортиб, Эрдўған тарафдорлари дастлабки натижалардан камая бошлади. Унда Эрдўған 52,70%, Қиличдорўғли 41,39%, Синан Ўған 5,36% фоиз овоз тўплаган.
Сайлов қутиларининг 51,39 фоизи очилганда натижалар бир оз ўзгарди. Унга кўра, Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған устунликни ўзида сақлаб, 52,12 фоиз овоз тўплашга эришди. Унинг асосий рақиби Камол Қиличдорўғли эса 42,01 фоиз овозга эгалик қилди.
Сайлов бюллетенларининг 100 фоизи саноқдан ўтказилганда Ражаб Тойиб Эрдўған 49,35%, Камол Қиличдорўғли 45%, Синан Ўған эса 5,22% овоз олган.
Турк телеканаллари орқали Қиличдорўғли тарафдорлари эълон қилинаётган рақамлар ёлғон эканини айтиб, ҳақиқий рақамлар бўйича Камол Қиличдорўғли Эрдўғандан анча олдинда эканини айтиб чиқди.
Бунга жавобан Эрдўған партияси сайлов масалалари бўйича раис ўринбосари Али Иҳсан Явуз натижаларда ҳеч қандай ёлғон йўқлигини билдирди.
“Ваҳима муҳитида улар энди институтларни айбламоқда. Сиз натижаларни ҳаммадан олдин билишга тайёрланаётган эдингиз, бир неча ой давомида эҳтиёт чораларини кўрдингиз, демак сиз нима бўлаётганини тушунасиз. Айни пайтда биз парламентда ҳам, президентлик пойгасида ҳам анча олдиндамиз”, деди у.
Сайлов қоидаларига кўра ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ аниқроқ айтганда 50+1 овоз олиш керак, ҳозирча номзодларнинг ҳеч бири тўлиқ 50 фоиз овоз тўплай олмаган. Шу сабабли Туркияда президентлик сайловининг икки тури ўтказилиши айтилган. Бу турда фақатгина амалдаги раҳбар Ражаб Тойиб Эрдўған ва Камол Қиличдорўғли иштирок этади. Иккинчи тур 28 май куни бўлиб ўтади. Кўпчилик овозини тўплаган номзод эса ғолиб деб эълон қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь