Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси вафот этди

Жамият 12560
image

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси (2016-2017 йиллар) Анвар Қурбонович Шарапов вафот этди. Бу ҳақда қўмита маълум қилди.

Анвар Шарапов ўз хизмат фаолияти давомида қатор давлат идораларида меҳнат қилган. Хусусан, узоқ йиллар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993-2014 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (2014-2016 йиллар) масъул лавозимларда, хусусан Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Анвар Шарапов 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган ва бир йил давомида ушбу лавозимда фаолият юритган. Ўзбекистон туризм соҳасидаги ислоҳотлар айнан ўша даврда бошланган. 

Анвар Курбанович ҳамкасблари орасида фидойи меҳнати билан бир қаторда ўзининг инсоний фазилатлари билан ҳам ёдда қолган: оқкўнгил, самимий ҳамда шогирдларига доим ёрдамга шай инсон бўлган. Шу билан бирга, Шарапов  туризм соҳаси тадбиркорларига доим ўз маслаҳатларини бериб келган, уларга йўл-йўриқ кўрсатган. Анвар Шарапов фидокорона меҳнатлари учун “Дўстлик” ордени ва “Жасорат” медали билан тақдирланган. 

QALAMPIR.UZ марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 314
Рейтинг: 3.1
t
×