Туризм йўналишидаги тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабаб зарар кўрган турзим йўналишидаги тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишаётганда айтиб ўтди.

Масъуллар билан учрашувда туризм йўналишида тадбиркорлар кўрган зарарни яқин 1-2 йил ичида тўлиқ қоплаш қийин экани айтилди. Шу боис Президент бу соҳага қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш лозимлигини таъкидлади.

Хусусан, туристик йиғимлардан озод қилиш бўйича аввал берилган имтиёз йил якунига қадар узайтириладиган бўлди. Шунингдек, соҳа корхоналари фойда солиғини ҳисоблашда 2020-2021 йилдаги кўрган зарарларини кейинги йиллар фойдасидан чегириб ташлашга рухсат берилади.

Меҳмонхоналарга кўрсатган хизматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бундан ташқари, уларга айланма маблағ учун кредит фоиз тўловларининг 10 фоизигача бўлган қисмига субсидия берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг