“Туризм фидойиси” кўкрак нишони эгаларига топширилди

Жамият 4404
image

Бугун, 13 октябрда " Hilton Tashkent City " меҳмонхонасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Туризм фидоийси" нишонини  топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, совриндорлар, фахрий меҳмонлар, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича Президентимиз ташаббуслари билан қатор фармон ва қарорлар имзоланди, туризм соҳаси иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида эʼтироф этилди. Шу аснода ҳудудларимизда туризмни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди.

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ва тантанали топширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига муносиб совға бўлди. Ушбу кўкрак нишони республикамиз фуқаролари ва хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга она юртимизнинг бой тарихи ва маданиятини бутун дунёга намойиш этишга чорлов бўлиб хизмат қилади деган умиддаман”, дея таъкидлади Азиз Aбдуҳакимов.

Соврин лауреатларига бир марталик пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида берилади. "Туризм фидойиси" кўкрак нишони Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти томонидан топширилади.

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони эгалари рўйхати:

1. Aбдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги “ЛAЗЗAТ” ўзбек ресторани раҳбари;

2. Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия);

3. Бекжанова Aмина Каримбаевна – “МУИНAК ТОУР” МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси); 

4. Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – “Синтобистон” оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти); 

5. Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт обектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник; 

6. Киёси Куросава  – кинорежиссёр, сенарист, ёзувчи, Ўзбекистонда тасвирга олинган "Дунёнинг чеккаси томон" филми продюсери (Япония);

7. Махкамов Илҳам Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари; 

8. Назиров Aлишер Носирович –  кулол, “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти); 

9.  Сайдаминов Муродулла – Ориент Вояге сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти); 

10.  Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси; 

11.  Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Aеронавтика федерацияси раиси;

12.  Тони Тончиан Дзоу – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси);

13. Тухватуллина Элмира Aкрамовна – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Дунё бўйлаб” телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари;

14. Убайдуллаев Равшан Умарович – “Aмирсой” тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари;

15. Уитердик Катерина – Бухоро шаҳридаги “Шухов” сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш обекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франсия);

16. Шарапов Aнвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи  Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси);

17. Холматов Эркин Иргашевич – Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;

18. Хайитова Мухайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

19.  Ҳакимов Дилёр Зафарович - Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НAТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3.1
t
×