Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди

Жамият 1952
image

Туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, пандемия даврида жойлаштириш воситаларининг юкламаси кескин тушиб кетиши ва аксарият ҳолларда улар фаолиятининг тўхтатилганлиги сабабли Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ шундай қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 137-сонли қарорига кўра, мазкур йиғим жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар) томонидан бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.

Туристик йиғимдан тушган маблағлар мамлакатнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, туризм инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда сайёҳлар ташрифи учун тайёрлаш мақсадларига ишлатилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
t
×